Африка Миллатлар кубоги. Тунис ва Кот-д`Ивуар навбатдаги чорак финалчиларга айланишди

Хабарингиз бор айни кунларда Миср яшил майдонларида Африка Миллатлар кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган 2та учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб, Кот-д`Ивуар терма жамоаси Мали устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заа муаллифлик қилди.

Кейин эса Гана ва Тунис учрашуви бўлиб ўтди. Унда ғолиб пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда омад тунисликларга кулиб боқди.

Мали - Кот-д`Ивуар - 0:1 (0:0)

Гол: Заа, 76 - 0:1

***

Гана - Тунис 1:1, пенальтилар бўйича - 4:5

Голлар: Хенисси, 73 - 0:1, Бедуи (аг), 90 - 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!